“Рома” январда бирданига беш футболчини трансфер қилмоқчи
“Рома” бош мураббийликка Клаудио Раньерини тайинлаганидан кейин уни янги трансферлар билан қўллаб-қувватлайдиган бўлди.
Клуб спорт директори Флоран Гисольфи қишки трансферлар вақтида олиб келинадиган беш нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, римликлар қуйидаги ўйинчиларни трансфер қилмоқчи.
Оскар Мингес, “Сельта”нинг 25 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси, 20 миллион евро;
Ола Айна, “Ноттингем Форест”нинг 28 ёшли чаа қанот ҳимоячиси, 8 миллион евро;
Федерико Кьеза “Ливерпуль”нинг 27 ёшли ҳужумкор футболчиси, 25 миллион евро;
Бето “Эвертон”нинг 26 ёшли ҳужумчиси, 20 миллион евро;
Эмиль Хольм “Болонья”нинг 24 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси, 10 миллион.
Фикрлар