"Рома" – "Наполи". Матнли трансляция
Бироздан сўнг А Сериянинг 9-туридан ўрин олган "Рома" ва "Наполи" жамоалари иштирокидаги ўйин бошланади. Учрашувни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.
- 90'

Ўйин якунига етди. Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйинда гол урилмади ва жамоалар муроса йўлини танлади.
- 90'
Заньолога нисбатан қоидабузарлик.
- 90'
Шомуродов Лозанога нисбатан майдон марказида ўйин қоидасини бузди.
- 90'
Шомуродов Оспина билан тўп учун курашга киришди. Бироқ посбон тўпни эгаллаб олди.
- 90'

Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'

Осимхен яна офсайдда қолиб кетди.
- 88'

Осимхен бош гол уриб кетмоқда, бироқ бу вазиятда офсайд бор.
- 87'

Ниҳоят Шомуродов майдонга тушди. Абраҳам ўз ўрнини легионеримизга бўшатиб берди.
- 84'
Дарвозабоннинг хатосидан сўнг Осимхенда яхши имконият вужудга келди, бироқ у бу имкониятдан фойдалана олмади.
- 83'
Элмаснинг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
- 83'
Ўйин сўнггига яқин неаполликлар анча фаоллашди.
- 80'

Моуриньо қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
- 78'
Моуриньонинг ўз шогирдларидан кўнгли тўлмаяпти.
- 75'

Оспина жиддий жароҳат олди.
- 74'
ЗАРБААА! Жарима тўпидан кейин Жанлука Манчини бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ
- 71'

"Наполи"да иккита ўзгариш бўлди: Маттео Политано ва Петр Зелиньски майдонни тарк этди. Улар ўрнига Ирвинг Лосано ҳамда Элиф Элмас тушди
- 66'
Заньоло қанотдан ерлатиб тўпни жарима майдони ичига тайшлади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
- 62'
Яна Осимхен. Бу сафар бош билан. Ноаниқ!
- 60'
ВУУУҲ! Осимхен қулай имкониятдан фойдалан олмади. Футболчининг зарбаси дарвоза тўсинига тегди
- 57'
"Наполи" иккинчи бўлимда тўпни наозарат қилмоқда. "Рома" рақиб хатосини кутмоқда
- 47'
Виктор Осимхен тўпни жарима майдони ичига узатганди, бироқ жамоадошлари уни қўллаб-қувватламади
- 46'

Иккинчи таймга старт берилди
- 45'

Бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:0
- 45'

Петр Зелиньскига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 45'

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
- 42'
Лоренцо Инсинье жарима майдони чизиғи устидан зарба йўллади, ноаниқ
- 40'

Виктор Осимхен бугун фақат ўйиндан ташқари ҳолатда қолиш билан банди
- 36'
Инсиньевнинг жарима майдони ичига узатган пасини ҳимоячилар қайтариб юборди
- 33'
Зелински узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, Зарба эса жуда ноаниқ
- 28'

Абрахам жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
- 24'
"Наполи" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади
- 21'
Политанонинг стандарт вазиятдан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди
- 24'

Бурчакдан оширилган тўп римлик ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди.
- 22'
Маттео Политано стандартдан ноаниқ зарба йўллади.
- 19'

Ҳакам "бўрилар" бош мураббийи Моуриньога сариқ карточка кўрсатди
- 15'
Осимхеннинг уриниши муваффақиятсиз якунланди.
- 13'
Неаполликлар ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бурчак тўпи ишлаб олди.
- 10'

"Рома" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 7'
Пеллегрини олис масофадан кучли зарба йўллади. Тўп ҳимоячилардан ўтмади.
- 5'
Томонлар эҳтиёткорлик билан ўйинни давом эттирмоқда.
- 3'
Заньолонинг узатмасини рақиб ҳимоячилари қайтариб қолди
- 1'

Учрашувга старт берилди
- 0'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
- 0'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. А Серияда турнинг марказий ўйинларидан бири бошланиш арафасида

Фикрлар