“Рома”да катта йўқотиш!
Жозе Моуриньо катта умидлар билан “Рома”га олиб келган Жоржиньо Вейналдум узоқ муддат жамоасига ёрдам бера олмайди.
Нидерландиялик ярим ҳимоячи жамоа машғулотлари вақтида ўнг оёғидан шикастланган эди.
Аниқланишича, футболчининг болдир суяни синган. Агар Вейналдумнинг жароҳатини операция қилишга тўғри келса, футболчи уч ойга яқин вақт давомида майдондан ташқарида қолади.
Жоржиньо жорий йилнинг охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин.
“Рома” 31 ёшли футболчини ПСЖдан кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олган.
Фикрлар