“Рома”га таклиф тушди

  • 16 июнь, 2022, 19:07
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Хетафе” қишки трансферлар вақтида “Рома”дан испаниялик ярим ҳимоячи Гонсало Вильярни ижарага олган эди.

Tecno

Испан клуби 24 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришни истаяпти ва унинг трансфер ҳуқуқини римликлардан тўлиқ сотиб олмоқчи.

Corriere dello Sport нашрининг маълум қилишича, “Хетафе” мутасаддилари “Рома” билан трансфер бўйича музокара бошлашга тайёр. Вильяр римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг режаларига киритилмагани боис, Рим клубидан трансфер суммасини пасайтиришни сўрамоқчи.

Айни пайтда Вильярни олиш учун испан клуби беш миллион евро харажат қилиши керак.

Вильяр “Хетафе” сафида ўн марта майдонга тушиб, жамоадошларига битта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!