“Рома”га январда "Барса" ва МЮдан катта ўйинчиларни кутяпти

“Рома” қишки трансферлар вақтида ҳимоянинг ўнг қанотини жиддик тарзда кучайтиришга қарор қилди.

Calciomercato нашри журналистларининг аниқлашича, римликлар январда ўз сафига “Барселона” ҳимоячиси Эктор Бельеринни қўшиб олишни режалаштирмоқда. Испаниялик ҳимоячи ёзда Каталонияга эркин агент сифатида келган эди. Бироқ унинг ҳаракатилари бош мурабби Хави Эрнандесни қониқтираётгани йўқ.

Жозе Моуриньо ўз жамоасига собиқ шогирди Диогу Далотни олиб келиш фикридан қайтгани йўқ. Португалиялик мутахассис “Манчестер Юнайтед”да ишлаган даврда Далот бу жамоада асосий таркибда ўйнай бошлаган.

Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Шу боис “барселона” ҳам, “Манчестер Юнайтед” ҳам ҳимоячиларини январда сотиб юбориши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!