“Рома”нинг бахтига де Россининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади
Ads

Римнинг “Рома” клуби хавбеки Даниэле де Росси ўтган турда “Ювентус”га (1:0) қарши баҳсда олган жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Бу ҳақда Football-Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, де Росси Туринда бўлиб ўтган ўйиннинг 72-дақиқасида жароҳати сабаб заҳирага олинган эди. Бироқ, ўйиндан кейин ўтказилган тиббий текширувлар натижасида унинг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади. Аммо, шундай бўлсада де Россининг эртага “Кьево”га қарши баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида.

Маълумот учун, “Рома” ҳамда “Кьево” жамоалари ўртасидаги баҳс эртага Тошкент вақтиб билан 00:45 бошланади.