“Рома”нинг ижарадаги ҳужумчиси Англияга йўл олишни истамоқда

TIGGO 2 PRO

"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам ўз келажагини Англиянинг "Астон Вилла" клубида давом эттириш ниятида. 
 
“La Gazzetta dello Sport” нашрининг хабарига кўра, ҳозирда “Милан” клубида ҳаракат қилаётган Абрахам жамоа ичида ўз шерикларига Англияга қайтишни истаётганини айтган. Бунга асосий сабаб, унинг жамоадаги ўрни деб келтирилмоқда. Бундан ташқари, “Рома” ҳам Тэммини тезроқ сотиш ҳақида ўйламоқда, унинг трансферидан 30-35 миллион евро атрофидаги суммани ишлаб олмоқчи. 
 
Манбага кўра, “Челси”нинг собиқ ҳужумчиси сўнгги кунларда Англиянинг “Астон Вилла” клубига кўчиб ўтиш истаги борлиги ҳақида жамоадошларини огоҳлантирган. Сабаби, Эмери бошчилигидаги жамоа еврокубоклар учун курашмоқда. Шу билан бирга, жорий мавсум УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финалига ҳам йўл олишни уддалади. Ушбу омиллар футболчини яна Англияга қайтишга ундамоқда. 
 
Маълумот ўрнида, 27 ёшли ўйинчи жорий мавсум 36 та тўқнашувда иштирок этиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Абрахам мавсум бошида 1 йиллик ижара асосийда “Рома”дан “Милан” клубига кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!