
"Рома"нинг "Шахтёр"га қарши қайдномаси эълон қилинди
“Рома” бош мураббийи Эусебио Ди Франческо жамоанинг УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Донецкнинг “Шахтёр” клубига қарши бўлиб ўтадиган дастлабки баҳс учун қайдномасини эълон қилди.
Унга кўра қуйидаги футболчилар Украина сафарига жалб этилишди:
Дарвозабонлар: Аллисон, Скорупски, Романьоли;
Ҳимоячилар: Жезус, Коларов, Капрадосси, Фацио, Флоренци, Перес, Манолас;
Ярим ҳимоячилар: Наингголан, Строотман, Пеллегрини, Де Росси, Жерсон;
Ҳужумчилар: Перотти, Ундер, Шик, Дефрель, Эль Шаарави, Жеко.
Таъкидлаш лозимки, ҳимоячилар Хонатан Сильва ва Рик Карсдорп, шунингдек ярим ҳимоячи Максим Гоналон жароҳати сабаб ушбу баҳсни ўтказиб юборишади.
Маълумот учун, “Шахтёр” – “Рома” учрашуви 21 февраль куни Тошкент вақти билан соат 00:45да старт олади.
Фикрлар