“Рома”нинг трансфери барбод бўлди

“Рома” ҳужумчиси Жастин Клюйверт “Фулхэм”га кўчиб ўтиши керак эди. Бироқ, ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида бу трансфер барбод бўлди.

Жозе Моуриньо нидерландиялик футболчига ишонч билдирмаслигини маълум қилганиданг кейин 23 ёшли ҳужумчи бир неча клублар билан музокара олиб борди.

“Фулхэм” таркибини кучайтириш учун Клюйверт  учун харажат қилишга рози бўлганди. Англияликлар ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсум ижарага олаётган эди.

Sky Sports нашрининг таъкидлашича, Жастин Клюйверт Англияда ишлаш учун меҳнат визасини қўлга кирита олмаган.

Клюйверт 2018 йили “Аякс”дан “Рома”га трансфер қилинган. Бироқ, истеъдодли ҳужумчи Рим клубида асосий таркибга кира олмаганидан кейин “Лейпциг” ва “Ницца” жамоаларига ижарага жўнатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!