“Рома”нинг янги рақиби аниқ!

“Рома” 6 август куни Гампер кубоги доирасида “Барселона” билан учрашув ўтказишдан бош тортганди. Шунга қарамай, Жозе Моуриньо шогирдлар айнан мана шу санада бошқа ўртоқлик ўйинида қатнашишга мажбур.

Маълумотларга кўра, римликлар Украинанинг “Шахтёр” жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши талаб қилинмоқда.

“Рома” ўз вақтида “Шахтёр”ни бошқараётган Паулу Фонсекани бош мураббий қилиб олиб келганида донецкликларга 1,5 миллион евро компенсация тўлашдан ташқари, бу клуб билан ўртоқлик ўйини ўтказишни ҳам ваъда қилган.

“Шахтёр” шу кунга қадар бир неча маротаба бу учрашувни ўтказишга уринди. Бироқ, “Рома” бунга шошилмаётган эди. Энди украиналиклар масалага жиддий ёндашмоқда.

Агар Рим клуби бу гал ҳам ўйиндан бош тортса, шартномада белгиланган 300 минг еврони жарима сифатида тўлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!