Романо "Барселона" ва Уильямс ўртасидаги музокаралар қай тарзда кетаётганига ойдинлик киритди

CHERY AUTO

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Барселона" 22 ёшли вингер Нико Уильямс билан 6 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Унга кўра, футболчи солиқлар тўланганидан сўнг йилига 7–8 миллион евро маош олади.

Tecno

Ҳозирда каталонияликлар "Атлетик Бильбао" билан трансфернинг молиявий жиҳатларини муҳокама қилмоқда.

Якунига етган Ла Лига мавсумида Уильямс 29 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 5 та голли пас қайд этди.

Шунингдек, бир неча кун олдин ҳужумчи "Бавария"га ўтишни режалаштираётгани ва шахсий келишувлар ҳам амалга ошгани айтилган эди. Бундан ташқари, футболчига Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!