Романо: "Брайтон" Милнер билан келишувга эришди"
“Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер келаси мавсумда Англия премьер-лигасининг бошқа жамоасини ҳимоя қилади. Журналист Фабрицио Романо маълум қилишича Милнер кейинги мавсум “чайқалар” шарафини ҳимоя қилади.
Милнер келаси мавсум охиригача “Брайтон” билан шартнома имзолайди. Англиялик футболчининг Мерсисайд клуби билан шартномаси шу ёзда тугайди ва у эркин агент сифатида янги жамоага кўчиб ўтади.
Манбанинг таъкидлашича, томонлар трансфернинг барча тафсилотлари бўйича келишиб олган. Милнер "Ливерпуль"да 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У "Манчестер Сити"дан текинга ўтган. Юрген Клопп жамоасида англиялик хавбек ютиши мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди.
Фикрлар