Романо: Фелиш "Барса" футболчиси

"Барселона" трансферлар ойнасининг сўнгги соатларида Жоау Фелиш трансферини ҳал қилди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. "Атлетико" билан келишувга эришилди. Шунингдек, футболчи Ла Лига рўйҳатидан ҳам ўта олади.

Маълум бўлишиша, вингер сотиб олиш шарти билан ижара асосида каталонияликлар сафига келиб қўшилади. У айни дамда клуб қароргоҳида бўлиб турибди. 

Фелишнинг трансфери тез орада эълон қилинади. Унга 10-рақам топширилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!