Романо: Лукаку "Рома" футболчиси
Ромелу Лукаку "Челси"дан "Рома"га ижара асосида ўтади, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо. Ҳужумчига тез орада Римга йўл олади.
Маълум бўлишича, бельгиялик футболчининг бир мавсумлик ижарасидан "аристократлар" 5 миллион евро ишлаб олади. Шунингдек, Ромелунинг маоши 7,5 миллион еврога тенг бўлади.
Лукаку учун ушбу ёзда кўплаб клублар курашди. Улар орасида "Интер", "Ювентус" ва "Ал-Ҳилол" каби клублари ҳам бор эди.
Фикрлар