Романо: Ляпорт "Ан-Наср" футболчиси

  • 21 август, 2023, 01:56
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттирадиган бўлди. Уни "Ан-Наср" ўз таркибига қўшиб олишга яқин турибди. 

Tecno

Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишувга эришиб бўлди. Ушбу трансфердан "шаҳарликлар" 30 миллион евро ишлаб олади. Испаниялик футболчи эса риёдликлар билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Унга кўра, Ляпорт йилига 20 миллион евро маош олади. 

Маълумот учун, Эмерик 2018 йили 65 миллион евро эвазига "Атлетик"дан "Манчестер Сити"га келиб қўшилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!