Ромарио Анчелоттига Неймар бўйича маслаҳат берди

Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ромарио жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттига Неймар масаласида маслаҳат берди. Унинг фикрича, Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионатига футболчини чақиргани маъқул.

"Юлдуз ўйнаши керак. Терма жамоа — энг иқтидорли футболчилар учун жой. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик бир ой давом этади — бу вақт футболчи жисмонан ва техник жиҳатдан тикланиши учун етарли.

Бу барчага маълум, аммо яна бир бор такрорлаш керак: ҳатто 100 фоиз тайёр бўлмаган бўлса ҳам, Неймар каби юлдузни олиш бошқа футболчини чақиргандан кўра яхшироқ. Истеъдод бекорга кетмайди. Мен Неймарнинг чақирув олиб, жаҳон чемпионлиги кубогини уйга олиб келишини кўришни истайман. Мен Неймарнинг мундиалга бориши тарафдориман, аммо у бўлмаса ҳам Бразилияга мухлислик қиламан. Аммо менинг мурожаатим шу: эътибор беринг, мураббий!", — деди Ромарио. 

Маълумот учун, "пентакампеонлар" гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!