Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасига бош мураббий танлаб берди
Трансфер ҳуқуқи "Челси"га тегишли бўлган, айни пайтда "Интер" сафида ҳаракат қилаётган Ромелу Лукаку мамлакати Бельгияга ким бош мураббий бўлиши кераклигини айтиб ўтди.
"Анри кейинги бош мураббий бўлиши керак. Бунга шубҳа йўқ. Мен аниқ айтаман, у шу лавозимга тайинланади.
Анрини барча бирдек ҳурмат қилади. У тажриба тўплади ва бизга нима керак эканини бошқалардан кўра яхшироқ билади. Тьеррининг жамоага келиши катта таваккал бўлмайди, менимча.
Ўйлашимча, айнан Анри биз учун мукаммал танлов. Аммо Бельгия ҳаммасини яна бошидан бошламайди. Бу менинг шахсий фикрим", - деди Лукаку.
Фикрлар