Рональд Куман "Барселона"ни бошқаришга тайёр!

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман иш жойини ташлаб, “Барселона”га йўл олиши мумкин.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, 57 ёшли голландиялик мутахассисга “кўк-анор ранглилар” томонидан жорий йилнинг январь ойида ҳам таклифлар бўлган, аммо у ўшанда буни рад этган эди. Бироқ, ҳозир Куманнинг фикри ўзгарган ва у “Барса”ни бошқаришга тайёр.

Каталонияликлар раҳбариятига ҳам айнан Рональднинг номзоди маъқул тушмоқда ва аксарият мутахассислар ҳам Куман “Барселона”га мос тушишини айтишмоқда.

“Барселона” тез орада амалдаги бош мураббий Кике Сетьеннинг истеъфосини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!