Рональд Куман: Бу "Реал"га қарши ўйин олдидан бизга қўл келади
"Барселона" бош мураббийи Рональд Куман жамоани кутиб турган ўйинлар ҳақида тўхталди.
"Мақсадимиз - олдимиздаги ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш. "Хетафе" ўз ўйинини максимал тарзда намойиш этиб, натижага эришмоқда. Мен уларнинг ўтган мавсумда "Аякс"га қарши ўйинини кўрган эдим. Бу шунчаки ғалаба эмасди.
Дам олиш кунлари бизда ўйинлар йўқ. Бу босимни камайтиради. Шунингдек, бу "Реал"га қарши ўйин олдидан бизга қўл келади. Умид қиламанки, барча шогирдларим терма жамоа йиғинидан ҳеч қандай муаммоларсиз қайтади".
Каталонияликлар 18 октябрь куни "Хетафе"га, ундан 2 кун ўтиб, "Ференцварош"га ҳамда 25 октябрда "Реал"га қарши муҳим учрашувлар кутиб турибди.
Фикрлар