Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналду Португалия терма жамоаси мухлисларига катта ваъда берди

Бу ишни албатта қилади

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий жамоадан кетишидан олдин майдонда мухлислар билан хайрлашишни исташини тасдиқлади.

«Кўп марта эшитганман: терма жамоадаги фаолиятимни чиройли тарзда якунлаб, хайрлашув ўйини ўтказишим керак, деб. Федерация бундай имкониятни беришга тайёр. Мухлисларга, энг аввало португал халқига ваъда бераман: бундай ўйин ёки ўйинлар албатта бўлади. Лекин бунинг вақти ҳали келади. Ҳозирча терма жамоа мен учун, аввало, кураш ва рақобатни англатади», — дейилади Роналду баёнотида.

Криштиану Роналду 30 сентябрь куни, Миллатлар лигасида Данияга қарши баҳсдан бир кун олдин Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди. Илгарироқ Жорже Жезуш уни Норвегияга қарши ўйинда майдонга туширишга ваъда бергани маълум қилинган, аммо бу режа амалга ошмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ