Роналду Португалия терма жамоаси таркибидан ташқари қолишга рози бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Лига миллатлари мусобақасининг учинчи турида Данияга қарши учрашув олдидан ҳужумчи Криштиану Роналду бўйича режалари ҳақида гапириб ўтди.

Жезушнинг сўзларига кўра, у учрашувни Гонсалу Рамуш асосий таркибда бошлашига мўлжал қилмоқда. Шу билан бирга, мураббий Роналду захирадан майдонга туширилиши мумкинлигини истисно этмади, барчаси ўйин қандай кечишига боғлиқ бўлишини таъкидлади.

«Агар у менга керак бўлса, майдонга тушади. Агар керак бўлмаса — тушмайди», — деди Жезуш.

Мураббий шунингдек, миллий жамоада Роналдунинг мавқеи атрофидаги муҳокамалар фонида капитан билан бўлиб ўтган суҳбати ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Мен Кришга шундай дедим: „Португалияда бу ҳақда шунча гапиряптиларки, нима бўлаётганини тушунмай қолдим“. Аслида муҳокама қиладиган ҳеч нарса йўқ эди.

Криштиану менга: „Мен бу ердаман, қарорни сен қабул қиласан. Агар ўйнашимни истасанг, ўйнайман. Агар истамасанг, ўйнамайман. Агар трибунада ўтиришимни хоҳласанг, трибунага чиқаман“, — деди.

Биз бу масалани кечки овқатдан сўнгёқ ҳал қилиб олдик. Асосида ҳеч қандай муаммо ҳам йўқ эди», — дея қўшимча қилди Жезуш.

Эслатиб ўтамиз, аввалги турда Португалия Норвегияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган, Роналду эса бутун учрашув давомида захирада қолган эди. Икки турдан сўнг португалияликлар олти очко тўплаб, А4 гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Данияга қарши ўйин 1 октябрь куни Копенгагенда бўлиб ўтади ва Қозоғистон вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Turaev Ikromjon
30/09/2026 22:50
Нима учун Козогистон вакти билан