Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини тугатдими?

Роналду мағлубиятдан кейин ўткир гапирди

Жаҳон чемпионатидан Португалия терма жамоаси чиқиб кетганидан сўнг, жамоа етакчиси Криштиану Роналду миллий термадаги келажаги борасида ҳали аниқ қарор эълон қилмади.

- Мен ҳеч қачон ҳис-туйғулар таъсирида шошма-шошар қарор қабул қилмайман. Ҳозир эса диққат марказини жамоамиз ушбу жаҳон чемпионатида қай даражада ҳаракат қилганига қаратмоқчиман, шахсий келажагим ҳақидаги қарорларим билан бу эътиборни чалғитгим келмайди, — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Record нашри.

Португалия терма жамоаси мундиалда Испания футболчиларидан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради — қўшимча дақиқаларда Микель Мерино урган гол испанларга ғалаба келтирди. 

Бу жаҳон чемпионати Роналдунинг карьерасидаги олтинчи ва сўнгги мундиал бўлди. Шу вақт ичида у жаҳон чемпионатлари доирасида 27 та ўйин ўтказди, 11 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Аммо шунча йиллик иштирокларга қарамай, у жаҳон чемпиони унвонини қўлга кирита олмади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ