Роналдиньо айни пайтда энг яхши футболчи ким эканлигини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия терма жамоаси ва “Барселона”нинг собиқ юлдузи Роналдиньо ҳозирги кундаги энг яхши футболчи ким экани ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, бу ном ҳали ҳам Лионель Мессига тегишли:

“Лионель Месси мен учун ҳали ҳам дунёдаги энг яхши футболчи. У Жаҳон чемпионатига аъло формада етиб боришига умид қиламан, шунда у яна мўъжизалар ярата олади”, — деди Роналдиньо.

Маълумот учун, ўтган мундиалда Аргентина терма жамоаси айнан Месси етакчилигида чемпионликни қўлга киритган эди. Ҳозирда у клуб даражасида “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!