Роналдиньо футболга қайтди, лекин…

Афсонавий бразилиялик футболчи Роналдиньо ҳимоячи Жерар Пике томонидан ташкил этилган медиа лигасида тўп тепади. 42 ёшли спортчи 26 февраль куни "Парсинос" клуби таркибида "Пио" клубига қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

"Kings League"да учрашувлар 7 га 7 формат (ҳар икки жамоада 7 футболчи) да ўйналади. Ўйин вақти эса 40 дақиқани ташкил этади ва барча баҳслар Барселона шаҳрида ўтказилади.

Ярим финал, финал ва 3-ўрин учун беллашувлар "Камп Ноу"да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!