Роналдиньо қамоқхонадан чиқди. Фақат...

  • 8 апрель, 2020, 10:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдиньо Парагвайдаги қамоқхонадан озод этилди.

Tecno

Globo Esporte нашрининг хабар беришича, футбол юлдузини 1,6 миллион евро гаров эвазига қўйиб юборишган. Энди Роналдиньо ва унинг акаси Асунсьон шаҳридаги меҳмонхонада уй қамоғида яшаб туришади. Терговда эса масофадан туриб видеоалоқа тизими орқали қатнашишади.

Таъкидлаш керакки, Роналдиньо акаси билан бирга Парагвай чегарасида қалбаки паспорт билан қўлга олинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!