
Роналдо Бразилия термасини қўллаб-қувватлаш учун Ростовга етиб келди
Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо Ростов миллий терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Ростов шаҳрига етиб келди. Бразилияликлар илк учрашувда Швейцария термасини синовдан ўтказади.
Бразилия ва Швейцария термалари ўртасидаги учрашув бугун Тошкент вақти билан 23:00да Ростовда бўлиб ўтади. Баҳсни мексикалик Сесар Рамос бошқариб боради.
Бразилия термаси турнир вақтида Сочида бўлади. Бундан ташқари бу жамоа Швейцариядан ташқари “E” гуруҳида Коста-Рика (22 июн, Санкт-Петербург) ва Сербия (27 июн, Москва, “Спартак” стадиони) термалари билан куч синашади.
Бразилия ҳужумчиси Неймар ўзининг Instagram саҳифасида Роналдо билан суратини жойлаган.
Фикрлар