
Роналдо терма жамоани Гвардиола бошқаришини истаяпти
Хосеп Гвардиоланинг “Манчестер Сити”даги келажагига оид қатор саволлар туғилмоқда. Гарчи испаниялик мутахассис ўтган ёз клуб билан амалдаги шартномани 2027 йилнинг ярмигача узайтирган бўлса-да, клуб раҳбарияти унинг ўрнига бошқа номзодлар қидираётгани ҳақида маълумотлар бор.
Ўз навбатида, Хосеп Гвардиола ишсиз қолмайди. Бразилиялик футбол юлдузи Роналдо беш карра жаҳон чемпионларини айнан испан мураббийи бошқаришини истаяпти. Роналдони Бразилия футболида катта таъсир кучига эга бўлган бир неча мутасаддилари қўллаб-қувватлаётгани айтилмоқда.
Яқинда Бразилия футбол конфедерация терма жамоага бир йил атрофида бош мураббийлик қилган Доривал Жуниорни истеъфога чиқарган эди. Бунга бразилияликларнинг 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашида Аргентина терма жамоасига 1:4 ҳисобида ютқазгани сабаб бўлган.
Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигига номзодлар орасида Хосеп Гвардиоладан ташқари Карло Анчелотти ва Жозе Моуриньо каби тажрибали мутахассислар ҳам бор.
Фикрлар