Роналду 2025 йилнинг сўнгги ўйинида “даҳшатли” рекордини янгилаб қўйди
Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду профессионал фаолиятидаги 957-голини нишонлади ва минглик маррага яна бир қадам яқинлашди.
40 ёшли тўпурар Саудия Арабистони Про-лигасининг 13-турида “Ал-Иттифоқ” жамоасига қарши ўйинда (2:2) гол муаллифи бўлди. Риёдликларнинг яна бир голи тўпурарлар баҳсида Роналду билан бирга пешқадамлик қилаётган Жоау Феликс ҳисобига ёзилди.
Даммамликларнинг жавоб голларини Европа футболида танилган Жоржиньо Вейналдум киритди.
Бу баҳсда “Ан-Наср” жамоасининг ўнта ўйиндан иборат ғалабали серияси барҳам топди. Роналду жамоаси дурангдан кейин очколари сонини 31 тага етказиб, Саудия Арабистони чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.



Фикрлар