Роналду 41-маротаба Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

“Ан-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси аъзоси Криштиану Роналду яна бир бор ўз номини Гиннеснинг рекордлар китобига муҳрлади.

Яқинда Youtube платформасида расмий каналини очган 39 ёшли тўпурар обуначи йиғиш бўйича кетма-кет бир неча рекордни урганди.

Роналдунинг расмий саҳифасига 24 соат ичида 20 миллионга яқин обуначи аъзо бўлди. Айнан мана шу кўрсаткич Гиннес рекорди сифатида қайд этилди.

Янада аниқроқ айтганда, Роналдунинг саҳифаси 24 соат ичида 19 729 827 нафар одам тўблаб, Youtube рекордини ўрнатгани Гиннеснинг рекордлар китоби экспертлари томонидан расман қайд этилди.

Бу португалиялик тўпурарнинг машҳур китобга киритилган 41-рекорди бўлди. Роналду бу кўрсаткич бўйича кўп йиллик рақобатчиси Лионель Мессига теглашиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!