Роналду 60 йиллик рекордни урди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир тарихий натижа қайд этди.

 А Сериянинг 30-турида “Торино” дарвозасини ишғол қилиб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган португалиялик тўпурар қарийб 60 йиллик рекордни янгилади.

Кетма-кет тўртинчи учрашувда гол урган Роналду А Серияда 25-голини ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа, 35 ёшли ҳужумчи 1960-1961 йилги мавсумдан бери “Ювентус” таркибида 25 та гол урган илк футболчига айланди.

Роналдуни кутаётган антиқа рекордлар

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)