Роналду 61 йиллик рекордни такрорлади
Ads

79-дақиқада португалиялик юлдуз флоренцияликлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва А Сериядаги голлари сонини 10 тага етказиб олди.

Шу тариқа, 33 ёшли футболчи сўнгги 61 йил ичида клуб сафида 14 учрашувда 10 та тўп киритган илк футболчига айланди. 1957/58 йилги мавсумда Жон Чарльз ҳам "кекса синьора" сафида худди шундай натижа қайд этган эди.