Роналду Аморимни хурсанд қилди
Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” юлдузи Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”ни бошқараётган Рубен Аморимни қўллаб-қувватлашини билдирди.
- Рубен Аморимга қийин бўлишини биламан. “Манчестер Юнайтед”да ҳозир бўрон, довул бўляпти. Бу қачондир тугайди ва қуёшли кунлар ҳам бошланади. Ҳаммаси яхши кечиши учун дуодаман.
“Манчестер Юнайтед”нинг ишлари юришиб кетишига умид қиламан. Мен ҳамон бу клубни чин дилдан яхши кўраман, - деди Криштиану Роналду.
Рубен Аморим 1 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сифатида расман иш бошлади. Бироқ унинг қўл остида ҳали манчестерликлар мухлислар кутаётган ўйин ва натижаларни кўрсата олгани йўқ.
Фикрлар