Роналду антирекорд билан турнирни якунлади
Криштиану Роналду тўпга тегиниш кўрсаткичи бўйича Евро ва Жаҳон чемпионатларидаги антирекордини ўрнатди.
"Евро-2024"да 39 ёшли португалиялик форвард ҳар бир учрашувда ўртача 29,1 маротаба тўпга тегди. У мазкур турнирда 5 та ўйин ўтказди. Кеча Португалия Францияга мағлуб бўлиб, (0:0, 3:5 пенальтилар серияси) турнирни тарк этди.
Унинг энг яхши кўрсаткичи 2006 йилдаги Жаҳон чемпионатида бўлган - 66,2.
Унинг қолган турнирлардаги натижаси билан танишинг:
"Евро-2004" – 61,1
"Eвро-2008" – 59,7
"ЖЧ-2010" – 46,3
"Евро-2012" – 45,8
"ЖЧ-2014" – 54
"Евро-2016" – 45,4
"ЖЧ-2018" – 49,8
"Евро-2020" – 47,3
"ЖЧ-2022" – 39.
Фикрлар