Роналду бориши мумкин бўлган икки жамоа қолди холос
“Манчестер Юнайтед”нинг 37-ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг борадиган жойи қолмади ҳисоб, деб хабар тарқатди Испаниянинг AS нашри.
Манба Роналдунинг Чемпионлар лигасида ўйнаш истагини инобатга олган ҳолда, португалиялик тўпурар олдида фақатгина “Спортинг” ва Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига ўтиш варианти борлиги таъкидламоқа.
Дортмундликларнинг ишонган ҳужумчиси Себастьен Аллер касаллиги туфайли узоқ муддатга сафдан чиққан. “Боруссия” унинг ўрнига 34 ёшли Антонио Модестани олди. Лекин бу ҳужумчи муҳим учрашувларда жамоага Роналдучалик фойда келтира олмайди.
“Спортинг” ҳам ўтган йили мамлакат чемпионлигини қўлга киритганидан бери Чемпионлар лигасида яхшироқ натижа қайд этиш учун ўзи тарбиялаган Криштиануни ортга қайтаришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Фикрлар