Роналду бош мураббий билан келишмовчиликдан сўнг терма жамоани тарк этди
Криштиану Роналду бош мураббий билан жанжалдан сўнг Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этди. Футболчи шахсий самолётига ўтириб, Мадридга учиб кетди ва терма жамоанинг сўнгги учта машғулотида иштирок этмади.
Роналду 18 йил ичида илк бор терма жамоа сафидаги учрашувни тўлиқ захирада ўтказганидан сўнг, бош мураббий Жезуш Криштиану Данияга қарши баҳсда ҳам майдонга тушмаслигини маълум қилди. Шу билан бирга, мураббий 41 ёшли футболчи билан ўртасида низо борлигини рад этди.
Бош мураббийнинг матбуот анжуманидан сўнг Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда «Marca» ва «A Bola» хабар берди.

Фикрлар