Роналду бошқа ўйнамасин!

“Ювентус” мухлислари жамоанинг асосий юлдузи Криштиану Роналду кўрсатаётган ўйиндан норози бўлмоқда.

А Сериянинг 33-турида туринликлар сафар учрашувида “Фиорентина” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, қимматли икки очкони йўқотди. 36 ёшли португалиялик ҳужумчи қулай имкониятдан фойдалана олмагани “Ювентус” тарафдорларининг ғазабига сабаб бўлди. Улар мураббийлар штабидан  учта учрашувдан бери гол ура олмаётган Криштиануни захирага ўтқазиб қўйишни талаб қилмоқда.

Бироқ, бош мураббий Андреа Пирло Роналдуга ишонч билдиряпти.

- Роналду ёмон ўйнамади. У бир неча яхши вазиятларга эга бўлди. Биз ҳужумкорликни янада оширишимиз керак, - деди Пирло.

Криштиану Роналду жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 32 та гол ва тўққизта голли пас ёзиб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар