Роналду Чемпионлар лигасида олтинчи маротаба ғолиб бўлмоқчи

Кеча 35 ёшни қаршилаган "Ювентус" форварди Криштиану Роналду келажак режалари ва болалик хотиралари ҳақида гапириб берди.

"Болалигимда 35 ёшимда Мадейрада балиқ ови билан машғул бўламан деб ўйлар эдим. Бундай катта клубда ўйнаш ва унвонларга эга чиқиш ҳақида эса хатто хаёл ҳам қилмагандим.

Келажагим? Чемпионлар лигасида олтинчи ғолибликни қўлга киритмоқчиман. "Ювентус" билан ушбу мақсадни амалга ошириш имконияти мавжуд. Албатта, бу осон бўлмайди, бироқ аста-секин мақсад сари олға борямиз", - дейди Роналду.