Роналду дунёнинг энг яхши футболчилар бешлигига ҳам кирмайди

Италиялик машҳур футболчи Антонио Кассано "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни дунёнинг энг яхши футболчилари қаторига қўшмади.

"Пашшадан фил ясашни бас қилинг. Роналду тарихдаги энг яхши футболчи? У ҳатто кучли бешликка ҳам кирмайди. Мен учун Месси, Пеле, Марадона, Кройф ва Роналдо бошқа савияда", - деди Кассано TuttoJuve нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, 36 ёшли Роналду 5 карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. Бу борада ундан фақатгина Лионель Месси олдинда. Аргентиналик иқтидор эгасида “Олтин тўп”лар сони 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию