Роналду эртага Чемпионлар лигасида ўйнамайдими?
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер жамоага янги келган Криштиану Роналдуни захирага олиб қолиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
Маълумки, манчестерликлар сешанба куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи биринчи турида Швейцариянинг “Янг Бойз” жамоаси меҳмони бўлади.
- Роналду ўзини эҳтиёт қиладиган футболчи. У мавсумолди машғулотларида яхши қатнашган ва тез тиклана олади.
Сешанба куни “Янг Бойз” билан сафар учрашувимиз бор. Мен Роналдуни захирада қолдиришда бирор муаммо кўрмаяпман. У 36 ёшда, Гринвуд эса 19 та кирди. Бироқ уларнинг майдондаги ўйин вақтида деярли фарқ бўлмайди, - деди Сульшер.
Роналду куни кеча Англия премьер-лигасидаги дебют учрашувида "Ньюкасл" дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.
Фикрлар