Роналду фаолиятида бунақа аламли статистика бўлмаган

Криштиану Роналду Европадан Саудия Арабистонига кўчиб ўтганидан кейин Осиё футболида ҳам совринларга эга чиқиш учун етарли имкониятларга эга бўлди.

Бироқ 39 ёшли ҳужумчи совринга етишишига бир қадам қолганида умидлари пучга чиқмоқда.

Куни кеча Роналду гол урганига қарамай, “Ан-Наср” Саудия Арабистони Суперкубогини ашаддий рақиб “Ал-Ҳилол”га бой берди.

Бу аламли мағлубиятдан кейин статистика экспертлари мухлислари эътиборини Роналду учун ёқмсиз кўрсаткичга қаратди.

Криштиану Роналду “Ан-Наср”га келганидан бери саккизта мусобақа финалида енгилган экан. Умумий ҳисобда эса, португалиялик юлдуз клублар миқёсидаги фаолияти давомида жами ўн маротаба финалларни бой берган.

2022 йилнинг охирида “Ан-наср”га қўшилган Криштиану Роналду ҳозиргача 65 та учрашувда майдонга тушиб, 59 та гол ва 16 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!