Роналду гол нишонлаш услубини қандай ўйлаб топган?

“Ювентус” клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду ўзининг гол нишонлаш услубини қандай ўйлаб топгани ҳақида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли футболчи одатда гол ургач бурчак томон югуриб боради ва 180 градусга айланиб қўлларини ён томонга ташлайди ва “Si” (испанчада “Ҳа”) деб бақиради.

“Биринчи марта “Si” деб “Реал”да ўйнаётганимда бақирганман. У ерда ғалабадан сўнг барча шу сўзни айтиб бақирган. Мен ҳам уни қайтара бошладим, лекин негалигини билмайман. Бу мен учун табиий эди. Мавсумга тайёргарлик доирасида Лос-Анжелесда “Челси” билан ўйин бўлди. Мен гол урдим ва уни шу тариқа нишонладим. Мендан нега ундай нишонладинг деб сўрашди. Билмадим, ҳаммаси тўсатдан содир бўлди. Ҳамма яхши нарсалар ўз-ўзидан пайдо бўлишини ҳар доим таъкидлаб келганман”, - дейди Роналду.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Ювентус” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди ва 12 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!