Роналду гол урадиган бутсасини кўз-кўз қилди (фото)

“Ювентус”  ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз ижтимоий тармоқларда янги бутсасини намойиш қилди.

Айни пайтда 35 ёшли тўпурар машғулотларда янги русумдаги “Mercurial Dream Speed 3” бутсасидан фойдаланмоқда.

120751670_1181031295627420_8675491315952270843_n(1)

Жорий мавсумда А Серияда учта учрашувда рақиблар дарвозасини уч маротаба аниқ нишонга олган Криштиану Роналду тўпурарлик маҳоратини терма жамоада ҳам давом эттирмоқчи. Чунки  Роналду терма жамоада гол уриш бўйича Али Дайи рекордини йўққа чиқармоқчи.

Эронлик собиқ ҳужумчи терма жамоа сафида 109 та тўп киритган. Криштиану Роналду эса, яқинда 101-голини урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)