Роналду гол урган, Машарипов пенальти ишлаган беллашувда "Ан-Наср" дуранг ўйнади

Саудия Арабистони чемпионати 15-туридан ўрин олган "Ал-Фотиҳ" - "Ан-Наср" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Мезбонлар сафида Тельо ҳамда Бендебка гол урга бўлса, риёдликларнинг таркибида Талиска рақиб дарвозасини ишғол этди. Шунингдек, Роналду учрашув якунига яқин пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 

Легионеримиз Машарипов захирадан майдонга тушиб, пенальти ишлашга муваффақ бўлди. Айнан у ишлаган 11 метрлик зарбани португалиялик форвард голга айлантирди. 

Ушбу натижадан сўнг "Ан-Наср" ҳисобидаги очколар сони 34 тага етди ва улар Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилишда давом этмоқда. 

Қайд этиш лозим, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда меҳмонлар футболчиси Талиска қизил карточка олиб, майдондан четлаштирилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!