Роналду: Гол уриш мана бундоқ бўлади!

Криштиану Роналду “Арсенал”га қарши ўйинда бир жуфт гол уриб, жамоасининг 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабасига улкан ҳисса қўшди. Шу билан бирга португалиялик юлдуз фаолиятидаги расмий учрашувларда киритилган голлари сонини 801 тага етказиб, рекорд натижа қайд этди.

Роналду клублар ва терма жамоалар миқёсидаги расмий учрашувларда 800 тадан кўп гол урган ягона футболчи ҳисобланади.

Криштиану голларидан 115 тасини Португалия терма жамоасида нишонлаган ва бу кўрсаткич бўйича ҳам жаҳонда биринчи ўрин ҳисобланади.

Клублар миқёсида “Манчестер Юнайтед”да 130 та, “Реал”да 450 та, “Спортинг”да 5 та ва “Ювентус”да 101 та тўп киритган.

Роналду бутун фаолияти давомида 58 та хет-трик қайт этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×