Португалиялик собиқ футболчи Луиш Фигу ҳамюрти Криштиану Роналдунинг 35 ёшидаги спорт формаси ҳақида гапирди:

"Унинг спорт формаси мени ажаблантирмайди, чунки Роналду бу борада ўз ишининг устаси. Агар жароҳатлар қийнамаса, у гол уришдан тўхтамайди. У ёши ўтишининг тезлигига салбий таъсирини камайтира олса, яна кўплаб голлар ура олади.

Назаримда, Италияда футболчиларнинг ёшига Испанияга қараганда бошқача муносабатда бўлишади. Мен буни ўз тажрибамдан биламан. Испанияда сиз 30-31 ёшда бўлсангиз, битта ёмон ўйиндан кейин ҳамма сизнинг ишдан кетиш вақтингиз келганлигини таъкидлайди. Италияда эса, сизнинг спорт формангиз биринчи ўринда туради".

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)