Роналду ҳалокатга учраган футбол жамоаси учун 3 миллион доллар ҳайрия қилди
Ads

Кеча авиаҳалокатга учраган Бразилиянинг "Шапекоэнсе" клуби фожеалари португалиялик машҳур футболчи Криштиану Роналдуни ҳам четлаб ўтмади. Эслатиб ўтамиз, футбол жамоаси ўтирган самалёт кеча эрталаб Колумбия осмонида ҳалокатга учраган эди.

“Шапекоэнсе" билан юз берган фожеадан ҳали-ҳамон ҳайратдаман. Мен ушбу авиаҳалокатда қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва барча яқинларига чин юракдан таъзия билдираман”, - дейди Роналду.

Talkingbaws нашрининг хабар беришича, Роналду ҳалокатга учраган футбол жамоаси учун 3 миллион доллар ҳайрия қилди.