Роналду ҳеч ким танимайдиган тўпурарга тенглашиб олди

  • 10 сентябрь, 11:10
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

2026 йилги жаҳон чемпионатининг Европа қитъаси учун ташкил қилинган саралаш турнирида Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида яна бир неча рекорд ўрнатди.

Tecno

40 ёшли ҳужумчи Венгрия терма жамоаси дарвозасига пенальтидан тўп киритиб, портгулияликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

Роналду халқаро миқёсда киритган тўплари сонини 141 тага ва умумий голларини эса, 943 тага етказди. Ҳар икки кўрсаткич янги рекорд сифатида қайд этилди.

Бундан ташқари,Венгрия дарвозасига киритилган тўп Криштиану Роналду учун жаҳон чемпионатлари саралаш турнирлари тарихидаги 39-гол бўлди. Беш карра “Олтин тўп” соҳиби бу кўрсаткич орқали номи кўпчиликка маълум бўлмаган Гветамала терма жамоаси собиқ тўпурари Карлос Руис билан тенглашиб олди.

Агар Роналду кейинги учрашувларда ҳам рақиблар дарвозасини ишғол қилса, бу борада яққол рекордчига айланади.

Криштиану Португалия терма жамоасидаги фаолиятини 2023 йилда 18 ёшида Қозоғистон терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида бошлаган. Биринчи голини 2004 йилги Европа чемпионатида бўлажак чемпион Греция дарвозасига киритган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Abdulboriy Dilshodbekovich
10/09/2025 16:15
Ronaldu terma jamoadagi faoliyani 2003 Yilda 18 Yoshida boshlagan 2023 Yilda emas