Роналду ҳеч ким уролмайдиган рекорд ўрнатди
“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида “Аш-Шабаб” дарвозасига иккита гол урди.
Бу голлар португалиялик юлдузнинг номини футбол тарихига муҳрлади. Криштиану миллий чемпионатларда киритган тўплари сонини 517 тага етказиб олди ва мутлақ рекорд ўрнатди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси
Аввалги рекордлар клублар (IFFHS) Криштиану Роналдуни миллий лигаларнинг энг яхши тўпурари сифатида қайд этганини маълум қилди.
Аввалги рекорд 1931-1957 йилларда ўйнаган австриялик Йозеф Бицан ва 1943-1967 йилларда фаолият юритган венгриялик машҳур ҳужумчи Ференц Пушкашга тегишли. Ҳар икки футболчи миллий лигаларда 515 тадан гол ургани қайд этилган.
Қизиғи шундаки, энди Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистони чемпионати доирасида урган ҳар бир голи янги натижа сифатида қайд этилаверади. Португалиялик юлдуз "Ан-Наср"да ҳали яна икки йил ўйнайди.
Фикрлар