Роналду Испанияга қайтмоқчи бўлаётган бир пайтда Месси Италияга келиши мумкин. Унинг харидори қайси жамоа бўлади?

“Интер” клубининг собиқ хўжайини Массимо Моратти “нерадзуррилар” “Барселона” форварди Лионель Мессини сотиб олишлари мумкин, деб ҳисоблайди.

“Буни таъқиқланган, деб ўйламайман. Эҳтимол, бу аввал ҳам таъқиқланмаган бўлиши мумкин. “Интер” хўжайинлари Мессини олиб келишга уруниб кўришлари керак.

Коронавирус пандемияси Месси билан боғлиқ вазиятни яхши томонга ўзгартирадими ёки ёмон томонгами, буни билмайман. Аммо, мавсум сўнггида жуда ғалати ишларни гувоҳи бўламиз, деб ўйлайман”, - дейди Моратти.

Бундан аввалроқ, португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду "Ювентус"дан "Реал"га қайтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!