Роналду келажаги борасида қарор қабул қилди

CHERY AUTO

Криштиану Роналду яна бир мавсум Саудия Арабистонида қолади. 

"Ан-Наср" 39 ёшли ҳужумчи билан шартномасини 2026 йилнинг июнигача узайтириш борасида дастлабки келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Мутаб Ал-Авад хабар берди. 

Португалиялик футболчининг Ар-Риёд клуби билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. 

Жорий мавсум Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 13 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган. 

 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!